Тоқаев юқори технологияли қурилмалар билан жиҳозланган қишлоқ поликлиникасига борди

None
BAIZAQ. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Жамбил вилоятининг Байзақ тумани Сарикемер қишлоғида барпо этилган янги поликлиниканинг фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

Қасим-Жомарт Тоқаевга маълум қилинишича, яқинда қурилган тиббиёт муассасасида 125 минг киши рўйхатга олинган.

Қишлоқ поликлиникасида ҳар куни профилактик, шошилинч ва режали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Клиника замонавий юқори технологияли асбоблар билан жиҳозланган. Туман аҳолисига 260 дан ортиқ шифокор, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатмоқда.

Функционал диагностика бўлимига ташриф буюрган Давлат раҳбарига компьютер томографияси, рақамли рентген ва маммография аппаратлари тақдим этилди.

Шу билан бирга, Президентга Жамбил вилоятида соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг бориши ҳақида маълумот берилди. 2023-2024 йилларда вилоятда 30 та тиббиёт муассасаси қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун бюджетдан 5,2 миллиард тенге ажратилган.

Ўтган йили тиббиёт ходимларининг маоши 20-30 фоизга ошди. Бу йил яна шу миқдорда ўсади. Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган «Қишлоқ соғлиғини сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳаси доирасида республика бўйлаб 309 та тиббий-санитария биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш маскани қурилади, 12 та марказий туман шифохоналари капитал таъмирланади.

Шунингдек, миллий лойиҳа доирасида соғлиқни сақлаш муассасаларини 575 дона замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилган. Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2023 йилда 2,4 миллиондан ортиқ қишлоқ аҳолисига махсус тиббий ёрдам кўрсатилади.





Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар