Тоқаев ва Мирзиёев геосиёсий кескинлик шароитидаги савдо-иқтисодий алоқаларни муҳокама қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақордага таяниб.

Президентлар ҳозирги кескин геосиёсий шароитдаги савдо-иқтисодий муносабатлар ҳолатини атрофлича муҳокама қилдилар.

Томонлар Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.

Икки давлат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, янги муаммоларни енгиб ўтишга қаратилган икки давлат ҳукуматларининг келгусидаги ҳаракатлари ҳақида келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар