Тоқаев ва Мирзиёев бир-бирини Рамазон ойи бошланиши билан табриклади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда.

Президентлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Томонлар Ўзбекистон раҳбарининг ўтган йил декабр ойида Қозоғистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни самарали амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар.

Суҳбат якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев бир-бирини Рамазон ойи бошланиши билан табриклади.

Телефон орқали мулоқот Ўзбекистон томони ташаббуси билан ўтказилди.

Сўнгги хабарлар