Тоқаев учинчи давлатлар билан ўзаро савдо тўғрисидаги қонунни имзолади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти «Учинчи давлатлар билан ўзаро савдода техник тўсиқларни бартараф этиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади.

Бу ҳақда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб хабар бермоқда.

Ушбу Битимнинг имзоланиши Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартноманинг 55 моддасида ҳисобга олинган. Битим аъзо давлатларнинг учинчи давлатлар билан ўзаро савдосида ЕОИИ техник регламентлари қўлланиладиган маҳсулотлар билан боғлиқ тўсиқларни бартараф этиш тартиби ва шартларини белгилайди. Ҳозиргача ЕОИИнинг 52 та техник регламенти қабул қилинган, улардан 45 таси кучга кирган.

Шартнома, шунингдек, аъзо давлатлар ва учинчи мамлакатларда қўлланиладиган мувофиқликни баҳолаш органларининг аккредитация тартиб-қоидаларининг эквивалентлигини таъминлашни назарда тутади. Таклиф этилаётган ёндашув маҳаллий маҳсулотларни оммалаштиришга қаратилган.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.


Сўнгги хабарлар