Тоқаев Тожикистон билан ҳамкорлик ҳақида: Энергетика ва машинасозлик соҳасида катта салоҳият мавжуд

None
Фото: akorda.kz
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан қўшма баёнотида Қозоғистон-Тожикистон муносабатларида энергетика ва машинасозлик соҳасида катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини камида 2 миллиард долларга етказиш бўйича зарур қўшимча чораларни кўришга келишиб олдик. Бу кўрсаткични томонларнинг реал саъй-ҳаракатлари билан мустаҳкамлаш мумкин. Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари Тожикистонга 60 хил товарлардан иборат умумий қиймати 140 миллион доллардан ортиқ экспорт ҳажмини оширишга ҳозирданоқ тайёр. Мамлакатимиз Тожикистонга озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, темир йўл бутловчи қисмлари ва ҳаракатланувчи таркибгача бўлган кенг турдаги товарлар етказиб бериш ҳажмини ошириши мумкин.

Истиқболли шартномалар «Kazakh Export» компаниялари тармоғида тузилиши мумкин. Ушбу тармоқ хизмати МДҲ мамлакатларида кенг талабга эга. Ишончим комилки, Тожикистон бизнесининг ҳам Қозоғистонга экспорт ҳажмини ошириш учун катта захиралари бор», — деди Давлат раҳбари.

Президентнинг сўзларига кўра, музокаралар чоғида 2023-2024 йилларда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича йўл харитасини амалга ошириш механизмлари ҳам муҳокама қилинди.

«Ҳукуматларга ушбу йўналишларнинг барчасини пухталик билан ишлаб чиқиш топширилган. Музокаралар чоғида биз саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича катта имкониятларга эга эканини таъкидладик. Икки давлат иқтисодий ўсишининг янги манбаи бўладиган қўшма лойиҳаларни ишга туширишга келишиб олдик. Энергетика ва машинасозлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун катта имкониятлар мавжуд», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни пойтахт аэропортида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.

3 май куни Қозоғистон-Тожикистон бизнес-форумида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Бугун икки давлат раҳбарлари кичик таркибда учрашув ўтказди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар