Тоқаев: Покистон Қозоғистоннинг Жанубий Осиёдаги асосий ҳамкорларидан биридир

None
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Шаҳбоз Шариф ҚосимаЖомарт Тоқаевни навбатдан ташқари президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

Давлат раҳбари Покистон Бош вазирига табрик учун миннатдорлик билдириб, Покистон Қозоғистоннинг Жанубий Осиёдаги асосий ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади.

Суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасида ўзаро савдо жадал ривожланаётгани, энергетика ва транспорт соҳаларида ҳамкорлик кенгаяётгани таъкидланди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар