Тоқаев: Павлодар ҳудуди - иқтисодиётимизнинг энергетик юраги

5 Октябрь, 16:23
Тоқаев: Павлодар ҳудуди - иқтисодиётимизнинг энергетик юраги

PAVLODAR. Кazinform – «Кучли ҳудудлар – кучли давлат» тамойили Павлодар вилоятида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Бу ҳудудни иқтисодиётимизнинг энергетик юраги дейиш мумкин.

Бу ҳақда Павлодар вилоятига амалий ташрифи чоғида вилоят жамоатчилиги билан учрашган Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform БОРТ№1 Теlegram- каналига таяниб.

«Абилайнинг устози Бухар Жирау, мутафаккир олим Машҳур Жусип, Алаш фахрийси Жусипбек Аймаутовлар шу ерда туғилган. Бу ҳудуддан Жаяу Муса, шоир Естай, Султанмахмут Торайғиров, Шакен Айманов каби маънавиятнинг кўзга кўринган намояндалари етишиб чиққан. Каниш Сатбаев, Алкей Марғулан, Ермухан Бекмаханов, Кемел Ақишев, Шапиқ Шокин каби машҳур олимлар Иртиш фарзандларидир. Бир сўз билан айтганда, Баянаул оғуши – зодагонларнинг муборак бешиги.

Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 40 фоиздан ортиғи шу ерда ишлаб чиқарилади. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган кўмирнинг ярмидан кўпи Павлодарга тегишли. Вилоятнинг ҳар бешинчи аҳолиси қайта ишлаш саноати ёки ёқилғи-энергетика комплексида меҳнат қилади, – деди Президент.

Давлат раҳбари, шунингдек, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган нефть-кимё маҳсулотларининг учдан бир қисми, ферроқотишмаларнинг ярмидан кўпи шу ҳудудда ишлаб чиқарилаётгани, қайта ишлаш саноати ва нохомашё экспорти ҳажми бўйича ушбу ҳудуд биринчи ўринда туришини таъкидлади.

Фото: zaim-inkar.kz

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар