Тоқаев Нью-Йоркда: 2 кун ичида 27 та учрашув ўтказди, 3 та йирик тадбирда иштирок этди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президентининг АҚШга ташрифининг иккинчи куни якунланди, дея хабар беради Давлат раҳбарининг матбуот котиби Руслан Желдибай Facebook саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, 20 сентябрдаги асосий воқеа Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессиясининг умумий муҳокамалари бўлди. Тадбирда Қасим-Жомарт Тоқаев сўзга чиқиб, бир қанча глобал муаммоларни кўтарди.

Президент ўз нутқида ўрнатилган глобал хавфсизлик тизимини тиклаш, ҳудудий яхлитликни сақлаш, мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари глобал озиқ-овқат саммитида ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади. Президент Қозоғистоннинг жаҳон бозоридаги ролига оид бир қанча таклифлар билан чиқди. Жумладан, мамлакатнинг ғалла ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини барқарор етказиб бериши, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришда иштирок этишига оид таклифларни илгари сурди.

Президентнинг жорий йилдаги хорижий ташрифлари чоғида тез-тез кўтарилган масалалардан бири – транспорт-логистика масаласидир. Яъни, бугунги мураккаб геосиёсий вазиятдан қатъий назар, маҳаллий товарларни жаҳон бозорига олиб чиқишнинг янги йўллари доимий равишда кўриб чиқилмоқда. Чунки бу мамлакат иқтисодиётига бевосита таъсир кўрсатадиган муҳим омил.

Бундан ташқари, бугун Давлат раҳбари БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Европа кенгаши раиси Шарл Мишел, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен, Австрия Президенти Александр Ван дер Беллен, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси президенти Питер Маурер билан учрашди ва икки томонлама масалаларни муҳокама қилди. Иордания қироли Абдулла ІІ ва Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Тани билан суҳбатлашди.

«Президент охирги икки кун ичида 27 та учрашув ўтказди, 3 та йирик тадбирда иштирок этди»

, — деб ёзади Давлат раҳбари матбуот котиби.

Фото: facebook.com/ruslan.zheldibay

Сўнгги хабарлар