Тоқаев: МО давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувига қўшни давлатларни таклиф қилиш лозим

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига қўшни давлатлар вакилларини таклиф қилиш фикрини илгари сурди, деб хабар бермоқда Kazinform.

«Минтақадан ташқаридаги стратегик шериклар билан ҳамкорликка келсак, Қозоғистон Марказий Осиё давлатларининг кўп томонлама форматдаги ҳамкорлиги консепсиясини қабул қилиш мумкин, деб ҳисоблайди. Менимча, биз муайян географик чегаралар билан чекланмаслигимиз керак. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ишида бошқа қўшни давлатлар масаласи бўйича таклиф этилган меҳмон сифатида Россия ва Хитойнинг олий вакиллари қатнашиши мумкин», - деди Қозоғистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида.

Фото: t.me/bort_01

Сўнгги хабарлар