Тоқаев: Марказий Осиё иқтисодий кооперацияси миллий иқтисодиётлар ўсишининг асосий манбаига айланиши мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Марказий Осиё иқтисодий кооперацияси миллий иқтисодиётлар ўсишининг асосий манбаига айланиши мумкин. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев шундай фикрни илгари сурди, дея хабар беради Kazinform.

«Кўп ҳолларда санкция урушлари қўзғатилиши ва протекционизм кучайиши натижасида юзага келган глобал рецессия таҳдиди минтақавий иқтисодий ҳамкорликни жадал ривожлантириш масаласини биринчи ўринга қўяди. Ишлаб чиқариш ва оммавий етказиб беришнинг савдо занжирлари бузилган тақдирда минтақавийлашув тенденцияси яққол намоён бўлди», — деди Қозоғистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида.

Давлат раҳбарининг фикрича, бундай вазият фонида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо индекси мавжуд салоҳиятни тўлиқ акс эттира олмайди.

«Марказий Осиё иқтисодий кооперацияси миллий иқтисодиётларимиз ўсишининг асосий манбаига айланиши мумкин», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Фото: t.me/bort_01

Сўнгги хабарлар