Тоқаев: Мақсадим – халқимга кўпроқ эркинлик бериш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш

None
None
ANKARA. Kazinform – Менинг мақсадим – халқимга кўпроқ эркинлик бериш, демократия ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш. Қозоғистон ва Туркия бизнес вакилларининг учрашувида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

«Бешинчи июнда умумхалқ референдуми ўтказилади. Конституциямизнинг 33 та моддасига ўзгартиришлар киритилади. Мақсадим – халқимга янада эркинлик бериш, демократия ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш. Президент сифатида мени ҳеч қандай имтиёзлар қизиқтирмайди. Мен буни хоҳламайман, - деди президент.

Шу билан бирга, Президент миллий иқтисодиёт тубдан модернизация қилинишини маълум қилди.

«Биз буни ҳалол рақобат, мулкни ҳимоя қилиш, монополиядан чиқариш орқали амалга оширамиз. Буларнинг барчаси мамлакатдаги сиёсий барқарорликни мустаҳкамлайди. Шунингдек, у тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради. Энг муҳими, хорижий инвесторлар учун иқтисодий имкониятларни максимал даражада оширади. Бир сўз билан айтганда, бизда ҳамкорликнинг янги имкониятлари бор. Бу нафақат Туркиядаги йирик холдинг ва компаниялар, балки кичик ва ўрта бизнесга ҳам имкон беради»

, — деди Президент.


Сўнгги хабарлар