Тоқаев Қозоғистондан арзон ёқилғининг қўшни давлатларга олиб кетилишига чек қўймоқчи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида транзит транспорт воситалари учун табақалаштирилган ёқилғи нархларини белгилашни буюрди, деб хабар беради Kazinform.

«Мутахассисларнинг баҳолашига кўра, кузда мамлакатимизда дизел ёқилғиси тақчиллиги кузатилиши мумкин. Бу ҳолат ҳар йили ҳосил йиғиш мавсумида такрорланади.

Ҳукумат бунга транзит транспорт воситалари ва қўшни давлатларнинг қўшни вилоятлари аҳолиси орқали бозоримиздан ёқилғининг олиб кетилишини сабаб қилиб кўрсатяпти.

Аммо муаммо бундан ҳам чуқурроқ – маҳаллий нефт маҳсулотларини қўшни давлатларга экспорт қилиш схемаси йиллар давомида шаклланган. Молиявий мониторинг агентлиги бу масалани чуқур текширсин. Менга бу билан ким шуғулланаётгани ҳақида аниқ маълумот беринг. Шундан сўнг якуний қарорни қабул қиламиз», — деди Президент.

Шунингдек, Давлат раҳбари Ҳукумат ва Рақобатни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш агентлигига бутун мамлакат чегараси бўйлаб транзит транспорт воситалари учун нефт маҳсулотларининг табақалаштирилган нархларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

«Бу қўшни давлатлар билан нархлардаги номутаносибликни камайтиради, шу билан биргаликда бу бизнинг фуқароларимиз учун ёқилғи нархи қимматлашмайди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар