Тоқаев Қозоғистондаги лойиҳаларни Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилишини муҳокама қилди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Осиё тараққиёт банки президенти Масатсугу Асакава билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Учрашувда Осиё тараққиёт банкининг Қозоғистондаги лойиҳаларини молиялаштириш масалалари муҳокама этилди. ҚР Президенти келгуси йилда Қозоғистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги нишонланишини таъкидлаб, банк раҳбариятига мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида Масатсугу Асакава ҚР Президентига молия институтининг 2023-2027 йилларга мўлжалланган Қозоғистон билан ҳамкорлик стратегияси ҳақида маълумот берди.

photo

Сўнгги хабарлар