Тоқаев Қозоғистон Президенти 7 йилга, фақат бир муддатга сайланиши тўғрисидаги қонунни имзолади

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади, дея хабар бермоқда Kazinform Ақордага таяниб.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Парламент палаталарининг қўшма мажлисида «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинган эди.

Шундай қилиб, Конституциянинг 5-моддасига ўзгартириш киритилиб, 1-моддаси қўшилди.

Эндиликда Қозоғистон Президенти лавозимига номзод қайта сайланиш имкониятисиз бир муддатга - 7 йилга сайланади.


Сўнгги хабарлар