Тоқаев Қозоғистон нефтини экспорт қилишнинг янги йўлларини очишни буюрди
7 Июль 13:45

Тоқаев Қозоғистон нефтини экспорт қилишнинг янги йўлларини очишни буюрди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев нефть етказиб бериш йўлларини диверсификация қилишни муҳим вазифа деб ҳисоблайди, дея хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Қозоғистон Президенти транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича кенгашда маълум қилди.

«Транскаспий йўналиши устувор йўналиш ҳисобланади. «ҚазМунайГаз»га уни амалга оширишнинг мақбул вариантини, жумладан, Тенгиз лойиҳасига инвесторларни жалб қилиш имкониятларини ишлаб чиқишни топшираман. Ҳукумат «Самруқ-Қазна» билан биргаликда Атирау-Кенқияқ ва Кенқияқ-Қумкўл нефт қувурлари қувватини ошириш чораларини кўриши керак», - деди Президент.

Автомобил йўллари инфратузилмасини ривожлантириш масаласи ҳам муҳим йўналишлардан биридир.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, биринчи навбатда магистрал линияларни (Ақтўбе – Қандиағаш – Мақат, Атирау – Астрахан, Алмати – Қарағанди ва Талдиқорған – Ўскемен) таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш зарур.

Фото: logsoft.kz


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив