Тоқаев қишлоқ мактаблари ва шифоҳоналарини Интернет билан тўлиқ таъминлашга топшириқ берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Қазақтелеком» АЖ Бошқарув раиси Қуанишбек Ескеевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага ҳавола қилиб.

Давлат раҳбарига «Қазақтелеком» акциядорлик жамиятининг 2019 йилги фаолияти якунлари ҳақида ҳисоб берилиб, Smart city концепциясининг амалга оширилиши, «Смарт Ақкўл» лойиҳаси бўйича бажарилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, Қуанишбек Ескеев Қозоғистон Президентига «Қазақтелеком» акциядорлик жамиятининг «Kcell» ва «Tele2» компаниялари акцияларини сотиб олгани, бу борадаги интеграция ишлари, мобиль хизмат лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳақида гапириб берди.

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Қуанишбек Ескеевга юртимиз аҳоли пунктларини, жумладан, қишлоқ мактаблари ва шифоҳоналарини Интернет билан тўлиқ таъминлашга ва унинг нархини оширмасликки топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар