Тоқаев ишбилармон доираларни янги иқтисодий сиёсатни шакллантиришда ҳамкорлик қилишга чақирди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ишбилармон доираларни янги иқтисодий сиёсатни шакллантириш учун биргаликда ишлашга чақирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Саҳифани варақлаш ва янги Қозоғистон асосига айланиши керак бўлган янги иқтисодий сиёсатни шакллантириш бўйича биргаликдаги ишларни бошлаш керак», - деди Президент мамлакатнинг йирик бизнес вакиллари билан учрашуви чоғида.

ҚР Президенти янги иқтисодий сиёсатнинг асосий тамойиллари – ҳалол рақобат, қарорларнинг шаффофлиги, давлат сиёсатининг прогноз қилиниши, бизнеснинг солиққа оид ҳалоллиги, тадбиркорларнинг ижтимоий масъулияти эканлигини таъкидлади.

«Ишончим комилки, бу йирик бизнес, бизнинг буржуазия ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишидан манфаатдор. Шунинг учун ҳам мамлакат бизнес элитасининг йўқотадигани бор. Лекин уларнинг бизнесини кенгайтириш учун ҳам яхши имкониятлар мавжуд», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар