+7 (701) 759 90 19
USD 376.16 EUR 406.18
RUB 5.90 CNY 53.60
Янгиликлар

Тоқаев: Фақатгина давлат манфаатига мос ҳужжатлар имзоланиши даркор

24 Январь 13:34
Баҳам кўринг:
Тоқаев: Фақатгина давлат манфаатига мос ҳужжатлар имзоланиши даркор

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев музокаралар пайтида фақатгина давлат манфаатига мос ҳужжатлар имзоланиши лозимлигини уқтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Давлат раҳбари Ахборот вазирини қабул қилди Тоқаев қишлоқ мактаблари ва шифоҳоналарини Интернет билан тўлиқ таъминлашга топшириқ берди Қозоғистонда тезкор тўловлар тизими жорий қилинади

«Бизнинг маҳсулотларнинг сифати алоҳида эътибор қаратадиган масала. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг регламентларига амал қила олмасак, олис-яқин хорижга экспорт қилиш ҳақида қандай гап бўлиши мумкин? Сут бўйича техник регламент 2013 йили қабул қилинган. 2019 йилда ЕОИИ доирасида ҳамкорларимиз билан муддатни яна беш йилга чўзишга келишишга тўғри келди. Соҳа унга тайёрлана олгани йўқ. Бу борада шундай савол туғилади: Сизлар нима учун бундай келишувга имзо чекдинглар? Музокаралар пайтида пайтида фақатгина давлат манфаатига мувофиқ келадиган ҳужжатлар имзоланиши лозим», - деди Президент Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида.

Давлат раҳбари авваллари Қозоғистон исталган келишувларни имзолаб келганини ёдга олди.

«Бундан буёғига буни тўхтатиш керак. Хоҳлаган келишувга имзо чекавериш ярамайди», - деди Қ.Тоқаев.

Муаллиф: Аян Бекенўғли



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив