Тоқаев ЕОИИ мамлакатларига биргаликда микрочиплар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига биргаликда микрочиплар ва компьютер элементларини ишлаб чиқаришни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кетма-кет учинчи йил биз рақамли маҳсулотлар ва электрон хизматларга мисли кўрилмаган талабнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бундан ташқари, нафақат эксклюзив, инновацион технологик ечимлар, балки оддий рақамли сарф материаллари учун ҳам кураш бор. Микрочиплар ва компьютер элементларининг етишмаслиги туфайли жаҳон муҳандислик бозорида аллақачон тизимли узилишлар кузатилмоқда», — деди Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида.

Давлат раҳбари ЕОИИ мамлакатлари машинасозлик саноати ҳам худди шундай муаммога дуч келаётганини таъкидлади.

«Бу борада ҳукуматларимиз илмий-тадқиқот институтлари ёрдамида машинасозлик саноати учун микрочиплар ва компьютер элементларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишни ишлаб чиқишлари зарур. Корхоналаримизнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондирадиган, кейин экспорт қилиш имконини берадиган ишлаб чиқариш базасини яратиш зарур», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар