Тоқаев чекка қишлоқларни SpaceX ва OneWeb интернети билан қамраб олишни буюрди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ҳудудини интернет билан қамраб олиш кўрсатгичи юқори даражада. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Биз Қозоғистон бозорига Microsoft Azure, Amazon Web Services, Google Cloud каби булутли ҳисоблашнинг йирик ўйинчиларини фаол жалб қилмоқдамиз. Аҳолининг қарийб 40 фоизи қишлоқларда истиқомат қилаётган мамлакатимиз учун барча фуқароларни арзон ва сифатли интернет билан таъминлаш долзарб масала ҳисобланади. Шу билан бирга, бизда захира мавжуд. Ҳукуматнинг маълум қилишича, у 100 фоиз интернет билан қамраб олинган. Аммо фуқароларнинг шикоятларига назар ташлайдиган бўлсак, ундай эмас»

, — деди Қозоғистон Республикаси Президенти «Digital Bridge 2022» халқаро технология форуми давомида.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, «Қазақтелеком» раҳбари ва Рақамли ривожланиш вазири мамлакат ҳудуди эмас, балки аҳолининг 99 фоизи интернет билан қамраб олингани ҳақида маълум қилган.

«Ҳар қандай ҳолатда ҳам вазиятни аниқлаш керак. Бизга вазиятимизни чинакам очиб берадиган рақам керак. Бироқ, умуман олганда, Қозоғистон ҳудудини интернет билан қамраб олиш кўрсатгичи юқори даражада»

, — деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Республикаси Президентининг сўзларига кўра, 3000 дан ортиқ чекка қишлоқларнинг аҳолиси сифатли интернетга эга эмас.

«Рақамли ривожланиш вазирлиги энг чекка қишлоқларни SpaceX ва OneWeb паст орбитали сунъий йўлдош тизимлари билан қамраб олиш ишларини фаоллаштириши керак»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар