Тоқаев: Бизнинг асосий вазифамиз давлатчилигимизни сақлаб қолишдир

None
ТARAZ. Кazinform – Давлатчилигимизни асраб-авайлаш асосий вазифамиздир. Бу ҳақда у бугун Таразда ёзувчи Шерхан Муртаза ҳайкали пойига гул қўйиш маросимидан сўнг зиёлилар вакиллари билан суҳбат чоғида айтиб ўтди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Президент мамлакат равнақи ва фаровонлиги йўлида бўлиб ўтадиган сиёсий кампанияларда ҳамжиҳатлик зарурлигига эътибор қаратди.

«Энг муҳими, адолатли ва очиқ бўлиш. Парламентимизга шундай муносиб инсонлар келса, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшади, деган умиддаман. Сиз дунёда нима бўлаётганини жуда яхши биласиз. Ички сиёсат ҳам, ташқи сиёсат ҳам конструктив ва жиддий бўлиши керак. Давлатчилигимизни асраб-авайлаш асосий вазифамиздир. Кўп қийинчиликлар мавжуд. Шундай экан, бир юрт, бир халқ, бир миллат бўлиб бирлашиб, юрт учун хизмат қилайлик», — деди Қ.Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари амалий ташриф билан Жамбил вилоятига борди.



Фото: akorda.kz
Сўнгги хабарлар