Тоқаев: Биринчи Президент Қозоғистонни кучли давлатга айлантириш учун улкан меҳнат сарфлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Биринчи Президент Қозоғистонни кучли давлатга айлантириш йўлида катта ишларни амалга оширди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Nur Otan» партиясининг навбатдан ташқари ХХІ қурултойида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бундан кейин бундай фожиага йўл қўймаймиз. Халқимизнинг ҳамжиҳатлиги туфайли бу синовдан ўта олдик. Энди олдимизда бутун саноатни модернизация қилиш вазифаси турибди. Бу фақат давлат аппаратини модернизация қилиш дегани эмас», - деди Президент.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, жамият қадриятлари тизимида, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда туб ўзгаришлар қилиш зарур. Бунда фуқаролик жамияти институтлари зиммасига катта маъсулият юкланади. Бунда, айниқса, сиёсий партияларнинг алоҳида ўрни бор.

«Мамлакатда ҳар хил салбий миш-мишлар тарқалаётганини биламан. Шу муносабат билан, Давлат раҳбари сифатида такрор айтаман. Биринчи Президент мамлакатимизни кучли давлатга айлантириш йўлида улкан меҳнат сарфлади. Олдинги ютуқларимизни бой бермаслигимиз керак. Биз давлатимизни мустаҳкамлашимиз, ҳар қандай синовга тайёр туришимиз керак. Ёдда тутайлик, муваффақиятга эришиш учун биринчи навбатда ҳамжиҳатлик керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар