Тоқаев: Барчангиз кўрсатган умумий номзод сифатида президент сайловида иштирок этиш - мен учун катта шараф

None
ASTANA. Кazinform – Навбатдан ташқари президент сайлови – бу бизнинг келажак тараққиётимиз йўналишларини белгилаб берадиган жуда муҳим кампания. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз янги сиёсий даврга кирдик. Навбатдан ташқари президент сайлови 20 ноябр куни бўлиб ўтади. Бу бизнинг келажакдаги ривожланиш йўналишимизни белгилаб берувчи жуда муҳим кампаниядир. Турли жамоат ташкилотлари менга уларнинг номидан сайловда қатнашишимни таклиф қилишди. Аввалроқ Давлат раҳбари сиёсий жиҳатдан бетараф бўлиши, ҳеч бир партияга ён босмаслиги зарурлигини айтгандим. Бу позиция ўзгармайди. Барчангиз томонидан кўрсатилган умумий номзод сифатида президент сайловида иштирок этиш мен учун катта шараф ва катта масъулиятдир. Менга ишонганингиз учун барчангизга раҳмат. Коалицияда асосий сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ва ҳаракатларнинг бўлиши жуда муҳим. Сабаби, у барча ижтимоий гуруҳларни қамраб олади», - деди Давлат раҳбари номзодни қўллаб-қувватлаш халқ коалицияси форумида.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар