Тоқаев Алматида БМТнинг Марказий Осиё минтақавий марказини очишни таклиф қилди

None
ASTANA. Kazinform - Олмаотада БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини очиш муҳим, деб ҳисоблаймиз. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг умумий мунозараларида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Марказий Осиёга келсак, у аллақачон халқаро ҳамкорлик учун катта имкониятларга эга минтақа эканлигини унутмаслигимиз керак. Марказий Осиёдаги ҳамкасбларимиз билан биргаликда минтақани янада ривожлантириш мақсадида ўзаро сиёсий фаолиятни кучайтириш ва иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш ниятидамиз. Биз дўстона қўшничилик муносабатларини сақлаш ва ҳамкорликни диверсификация қилиш тарафдоримиз»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари бу борада муҳим табиий ва қишлоқ хўжалиги ресурслари, инсон капитали ва транзит салоҳияти ҳисобга олинганини таъкидлади.

«Биз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимол ўртасидаги оралиқ бозормиз. Биз минтақавий кун тартибидаги муаммоларни, жумладан, иқлим ўзгариши, Орол денгизи, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чегараларни делимитация қилиш, экстремизмга қарши курашиш ва минтақалараро савдони кенгайтириш бўйича муаммоларни ҳал этишда барча манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда ишлашни давом эттириш ниятидамиз. Шу боис, Алмати шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини очиш муҳим, деб ҳисоблаймиз»

, — деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Афғонистон келажагини чинакам мустақил, бетараф, бирлашган, қўшни давлатлар билан тинч-тотув муносабатларга эга ривожланган давлат сифатида кўришни исташини таъкидлади.

«Шунинг учун ҳам биз ўта муҳим инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш орқали бу мамлакатда давлатчилик шаклланишининг мураккаб жараёнини қўллаб-қувватлаймиз»

, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Фото:tv3cdn.lv

Сўнгги хабарлар