Тоқаев Алмати вилоятида қурилаётган янги шаҳар лойиҳаси билан танишди

None
QONAYEV. Kazinform – Қозоғистон Президенти Алмати вилоятига амалий ташрифи чоғида G4 City лойиҳаси билан танишди. Ушбу лойиҳа доирасида Алмати-Қонаев автомобил йўли бўйлаб 4 та замонавий тематик туманлар: Gate District, Golden District, Growing District и Green District қурилади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар берди.

Ҳар бир туманнинг ўзига хос ихтисослиги бўлади. Gate District кластери бизнес ва молия марказига, Golden District таълим ва тиббиёт марказига айланади. Growing Districtда савдо-логистика ва инновацион-индустриал зона ташкил этилади. Бўлажак маданият ва дам олиш маркази Green Districtда курорт мажмуаси, қимор саноати объектлари ва истироҳат боғлари қурилиши кўзда тутилган.

Келажакда G4City 2,2 миллион аҳолиси бўлган интеграциялашган шаҳар сифатида ривожланади. Хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида шаҳарда махсус иқтисодий зоналар ташкил этиш, янги халқаро аэропорт қуриш режалаштирилган.



Давлат раҳбари мазкур лойиҳа анчадан буён муҳокама қилинганини эслатиб, инвесторлар билан уни амалга ошириш муддатларига аниқлик киритди. Президент G4City доирасида аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш керак, деб ҳисоблайди. Шунингдек, у лойиҳанинг ижтимоий йўналишига кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати вилояти ҳокими Марат Султанғазиев ва Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаевга G4City бош режаси концепциясини тасдиқлаш бўйича топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар