Тинчликпарвар кучларининг салоҳиятини ошириш - КХШТ ташкилотининг яна бир долзарб вазифаси – Қасим-Жомарт Тоқаев

Фото: None
МOSKVA. Kazinform - КХШТнинг Москвадаги саммитида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев нутқ сўзлади. Президент ўз нутқида халқаро терроризм ва экстремизм, гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғларнинг ноқонуний айланиши, миграция, жумладан, Афғонистондаги вазиятни кескинлаштиришга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратди, деб хабар беради Kazinform.

– Афғонистондаги вазият, қуролли гуруҳларнинг ушбу мамлакат ҳудудидаги фаол фаолияти мамлакатларимиз хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солмоқда. Ўйлайманки, КХШТ барча мумкин бўлган таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиёнинг жанубий чегаралари хавфсизлигини таъминлашга кўпроқ эътибор қаратиши керак, – деди Қозоғистон Президенти.

Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТ тинчликпарвар кучлари салоҳиятини мустаҳкамлаш ташкилотнинг яна бир муҳим вазифаси эканини таъкидлади.

— Бизнингча, КХШТни БМТ тинчликпарвар хизмати билан боғлаш вазифаси кун тартибига қўйилиши керак. Бу қадам Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг субъект сифатидаги ҳуқуқини мустаҳкамлайди. Шунингдек, у Ташкилотга халқаро тинчликпарвар операцияларда иштирок этиш тажрибасини беради, – деди Президент.

Йиғилиш якунида КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари Коллектив хавфсизлик кенгашининг юбилей баёнотини қабул қилдилар.


Сўнгги хабарлар