Тимофей Скатов Германиядаги «Челленжер» турнирини ғалаба билан бошлади

None
Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Тимофей Скатов (АТР рейтингида 147-ўрин) Хайльбронндаги (Германия) «Челленжер» мусобақасида илк учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kz нашрига таяниб.

Скатов биринчи даврада босниялик Дамир Жумхур (174-ўрин) билан ўйнади ва уни икки сетда ишончли тарзда мағлуб этди – 7:5, 6:1.

Тимофей Скатов 5 июндан 6 июнга ўтар кечаси Уго Дельен (Боливия, 160-ўрин) ёки Хауме Муньяр (Испания, 81-ўрин) билан учрашади.

Хайльбронндаги турнирнинг соврин жамғармаси 145 минг еврони ташкил этади. Ғолиб 19 650 евро ишлаб олади ва 125 рейтинг очкосига эга бўлади.

Тимофей Скатов қозоғистонлик теннисчилар орасида АТР рейтингида Александр Бубликдан (51-ўрин) кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Сўнгги хабарлар