Тimes Higher Education рейтингига Қозоғистоннинг учта университети киритилган

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг учта олий таълим муассасаси нуфузли Тimes Higher Education рейтингига киритилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Тimes Higher Education нуфузли рейтингига учта олий таълим муассасаси киритилган. Бу қўшни давлатлар, умуман, кўплаб хорижий давлатлар билан солиштирганда яхши ютуқ», — деди Асхат Аймағамбетов Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг тушунтиришича, мамлакат таълим тизимининг сифатини умуман халқаро рейтинглар билан баҳолаш мумкин.

«Айтишим мумкинки, улар жуда юқори рақобатбардошликка эга. Мисол учун, WоrldSkills коллежи чемпионати натижаларига эътибор қаратсангиз, Қозоғистон 60 дан ортиқ иштирокчи давлатлар орасида 50-ўриндан 14-ўринга кўтарилиб олди. Кўриб турганингиздек, яхши динамика бор», - дея ишонтирди Асхат Аймағамбетов.

Қайд этилишича, 2016 йилда халқаро QS рейтингида атиги 8 та университет бўлган бўлса, бугунги кунда Қозоғистондан 14 та университет бор.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар