«Тилаклар дарахти»: «ҚазТрансГаз» ходимлари 270 нафар боланинг орзуларини рўёбга чиқаришди.

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Янги йил байрами арафасида «ҚазТрансГаз» Миллий компанияси томонидан «Тилаклар дарахти» хайрия акцияси ўтказилди. Газ хўжалиги ходимларининг совға-саломларини кўп болали, кам таъминланган оилаларнинг 270 нафар фарзанди, шунингдек, «Нурли Журек» ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази ва 1-сонли махсус мактаб-интернат ўқувчилари олди, деб хабар бермоқда Кazinform.

Энг муҳими, барча болалар Қорбобога буюртма қилган совғаларини олишди. Уларнинг тилаклари ёзилган мактублари «ҚазТрансГаз» МК ёшлар кенгаши йигитлари томонидан йиғилиб, сўнг улар янги йил арчасига безаклар билан осиб қўйилди. Шундан сўнг, компаниянинг ҳар бир ходими исталган хатни олиб, унда тасвирланган ўзига хос истакни амалга ошириши мумкин эди.


Болалар истаклари рўйхатида ширинликлар, ўйинчоқлар, велосипедлар, смартфонлар, ақлли соатлар, кўчма аудиодинамиклар, мусиқа асбоблари, спорт анжомлари, ўқув анжомлари ва кантселярия буюмлари, Lego конструкторлари, планшетлар, ўйин приставкалари, қулокчинлар, шунингдек, иссиқ кийим ва пойабзаллар ва ҳатто мактаб столи бор эди. Бу истакларнинг барчаси газчилар томонидан амалга ошди.

Хайрия акциясидан кўзланган асосий мақсад оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларга ёрдам ва кўмак кўрсатиш, ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик қилиш, болалик муаммоларига эътиборни қаратишдан иборат.


Ёшлар кенгаши вакилларининг сўзларига кўра, «ҚазТрансГаз» ижтимоий масъулиятли компания ҳисобланади. Газ ходимлари қозоғистонликларнинг эҳтиёжларини қондиришга, қийин вазиятларда ҳар томонлама ёрдам беришга доимо тайёр.

«Нурли журек» ижтимоий хизматлар маркази ижтимоий ходимлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Шерхан Сейткалиев «ҚазТрансГаз» компаниясига самимий миннатдорлик билдириб, жамият меҳрибон, энг муҳими, сабрли бўлиши, алоҳида эҳтиёжли болаларга шундай муносабатда бўлиши кераклигини таъкидлади.



Сўнгги хабарлар