Тибетда коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланди

None
None
PEKIN. Kazinform - Хитойнинг Тибет автоном вилоятида якшанба куни тўртта коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди. Бунгача бу ерда 900 кундан ортиқ вақт давомида янги COVID-19 ҳолатлари аниқланмаганди, деб хабар беради Kazinform Хитой марказий телевидениесига (CCTV) таяниб.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Али округидаги Пулан уездида мунтазам коронавирус тести пайтида COVID-19нинг тўртта асимптоматик ташувчиси аниқланган. Улар туманга Шигацзе шаҳридан этиб келишди.

2022 йил 6 август ҳолатига кўра, Тибетда кетма-кет 920 кун давомида янги коронавирус ҳолатлари қайд этилмаганди. Тибетда пандемиянинг бутун даври давомида 2020 йил январ ойида фақат битта инфекция ҳолати қайд этилган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, маҳаллий эпидемиянинг олдини олиш ва назорат қилиш талабларига мувофиқ, шу душанбага белгиланган XIII Тибет автоном вилояти ўйинлари ва V анъанавий спорт ўйинларининг очилиш маросимлари қолдирилди.

Сўнгги хабарлар