Тиббиёт поезди яна Қозоғистоннинг чекка станцияларига йўл олади

Фото:
ASTANA. Kazinfom – 26 апрель куни Алмати-2 станциясидан «Соғлом Қозоғистон» поезди жўнайди ва 6 декабргача сафарини давом эттиради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон темир йўли» компанияси маълумотларига кўра, поездлар йўналиши тиббиёт бўлимлари бўлмаган ҳудудларни ўз ичига олади. Саломатлик поездлари энг чекка станциялар аҳолисига юқори малакали тиббий ёрдам олиш имконини беради. Масалан, ўтган йил якунига кўра 150 га яқин станцияда 80 минг 649 нафар аҳолига, жумладан, 21 минг 867 нафар болага даволаниш ва маслаҳат хизматлари кўрсатилди. 5 097 кишида кичик жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, 26 587 кишига стоматологик ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, тиббиёт поезди мутахассислари томонидан 59 нафар бола суннат қилинди.

«Жорий йилда олис станциялар аҳолиси терапевт, стоматолог, офтальмолог, лор, жарроҳ, уролог, маммолог, педиатр ва бошқа мутахассислар томонидан бепул кўрикдан ўтиш ва даволаниш имкониятига эга бўлади. Поезд замонавий диагностика ва даволаш ускуналари, ультратовуш, флюрография аппаратлари, кичик операция хонаси, лаборатория, симсиз интернет тармоғига уланиш учун алоқа воситалари билан жиҳозланади. Тиббий поезднинг ушбу ҳаракат жадвали олис станцияларда тиббиёт пунктлари йўқлиги инобатга олинган ҳолда ҳамда кишилар ва давлат органларининг мурожаатлари асосида тузилган»

, - дейилади компания хабарида.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар