Ўтган йили машинасозлик соҳасида 3 триллион тенгедан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилди – ҚР Президенти

None
ASTANА. Кazinform – Пойтахтда Қозоғистон машинасозлик ишлаб чиқарувчиларининг XI форуми бошланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ялпи мажлиснинг очилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг табригини ўқиб эшиттирди.

«Ҳурматли анжуман иштирокчилари! Сизни Қозоғистон машинасозлик ишлаб чиқарувчиларининг XI форумининг очилиши билан табриклайман! Форум мазкур соҳа ривожига кўмаклашишнинг янги йўлларини излаш учун самарали мулоқот майдонига айланди. Инновациялар ва илғор технологияларга асосланган ишлаб чиқариш саноатини жадал ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодиётини диверсификация қилишда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу стратегик мақсадга эришишда машинасозлик саноати алоҳида ўрин тутади. Ўтган йили ушбу соҳанинг умумий қиймати 3 триллион тенгедан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилди. Товар турлари, экспорт ҳажми ошди, минглаб иш ўринлари яратилди. Бунга корхона жамоаларининг машаққатли меҳнати, давлатимиз томонидан олиб борилаётган барқарор сиёсат, кенг кўламли қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари катта ҳисса қўшди», — дейилади Президент табригида.

Давлат раҳбари машинасозлик саноатига сармоя киритиш учун қулай шарт-шароит яратиб, унинг рақобатбардошлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.

– Шу мақсадда менинг топшириғим билан кенг қамровли режа лойиҳаси ишлаб чиқилди. У ерда кўрсатилган тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши мазкур соҳанинг жадал ривожланишига, мамлакатимиз равнақига хизмат қилади, деб ўйлайман. Ўз ишлаб чиқаришимизни жонлантириш, чуқурроқ қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва аста-секин ташқи бозорга чиқиш асосий вазифамиздир. Ишончим комилки, сиз бу бурчни шараф билан адо этасиз. Форумга муваффақиятлар тилайман! Саъй-ҳаракатларингиз самарали бўлсин», - дейилади Қасим-Жомарт Тоқаевнинг табрикномасида.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар