Ўтган йили Қозоғистонга қанча Ўзбекистон фуқаролари келган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Сенатининг ялпи мажлисида «Қозоғистон Ҳукумати ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Келишувни ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Келишув икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан 2019 йил апрел ойида Тошкентда имзоланган. Келишувни ратификация қилиш миграция оқимларини тартибга солиш, фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва ноқонуний миграция тармоқларини аниқлаш учун қулай шарт-шароитларни яратади.

«Статистикага кўра, 2019 йилда ҚР давлат чегарасидан 6 миллионга яқин одам ўтган, уларнинг 2,5 миллиони Ўзбекистон фуқаролари бўлган. 1,5 миллиони транзит орқали бошқа давлатга ўтиб кетган ва 1 миллион киши мамлакатда рўйхатга олинган, шундан 500 мингдан ортиғи вақтинча келиб ишловчилардир. Ушбу шартнома икки фуқароликни бекор қилади ва миллий хавфсизликни таъминлайди. Аслида, Қозоғистон ва Ўзбекистон қонунчилигига кўра икки фуқароликка йўл қўйилмайди», - деди ҚР Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони шартномани ратификация қилиш тартибини якунлаган.

Хусусан, томонлар миграция соҳасидаги ваколатли органлар ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, ноқонуний миграцияга қарши кураш бўйича биргаликда тезкор профилактика тадбирларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар