Ўтган йили Қозоғистонда 720 минг автомобил рўйхатдан ўтказилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил январь-ноябрь ойларида Қозоғистонда 720 026 енгил автомобил рўйхатдан ўтказилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йил январь-ноябрь ойларида Қозоғистон Республикасида 720 026 та автомобил рўйхатдан ўтказилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,8 фоизга кам. 2020 йил 1 декабрь ҳолатига кўра Қозоғистон Республикасида рўйхатдан ўтган автомобиллар сони 3 898,1 минг донани ташкил қилди», - дейилади Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюросида.

Муаллиф:Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар