Ўтган йили Қозоғистон ва Чехия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 67 фоизга ошди

None
ASTANA. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистон ва Чехия ўртасидаги товар айланмаси 67 фоизга ошди. Бу ҳақда Чехия-Қозоғистон бизнес-форумида иштирок этган ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон ва Чехия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил бўлди. Иқтисодиётнинг барча соҳаларида ҳамкорликда иш олиб бордик. Чехия мамлакатимизнинг Европа Иттифоқидаги энг йирик ҳамкорларидан биридир. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш 67 фоизга ошди. Бу юқори кўрсаткич жорий йилда ҳам сақланиб қолди. Масалан, январь-февраль ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ошди. Ўйлайманки, мамлакатимиз билан Чехия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми келгусида ҳам ўсиб боради», - деди Ҳукумат раҳбари бизнес-форумнинг очилиш маросимидаги нутқида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида Чехия-Қозоғистон бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда. Унда икки мамлакат Ҳукумат раҳбарлари, компания вакиллари ва инвесторлар иштирок этмоқда.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар