Ўтган йили Қозоғистон ижтимоий соҳага 7,5 триллион тенге ажратди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистонда ижтимоий соҳага 7,5 трлн тенге маблағ йўналтирилди. Бу ҳақда Сенатнинг ялпи мажлисида 2021 йилги республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш чоғида ҚР Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилда республика бюджети ижроси коронавирус пандемияси таъсирида амалга оширилди. Бироқ, 2020 йилга нисбатан тадбиркорлик фаоллигининг жонланиши кузатилди. Ялпи ички маҳсулот 4 фоизга ўсди. Иқтисодиётнинг барча муҳим тармоқларида ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,8 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 7,6 фоизга, транспорт 3,6 фоизга, савдо ҳажми 9,2 фоизга ошди. Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 3,5 фоизга ошди», — деди Е.Жамаубаев.

Шунингдек, у инфляция даражаси 8,4 фоизни ташкил этганини эслатди.

«Ишсизлик даражаси 4,9 фоизда сақланиб қолди. Ҳозирги шароитда республика бюджетининг ижроси қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади. Даромадлар 100,8 фоизга бажарилиб, 12,7 трлн тенгени ташкил қилди. Бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3,1 фоизни ташкил этди. Ҳаражатлар 99,2 фоизга ўзлаштирилиб, 15,2 трлн. Ижтимоий харажатлар 2020 йилга нисбатан 910 миллиард тенгега ошиб, 7,5 триллион тенгени ташкил қилди. Бу умумий республика бюджетининг 50 фоизини ташкил этади», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар