+7 (701) 759 90 19
USD 428.71 EUR 519.12
RUB 5.79 CNY 66.61
Янгиликлар

Ўтган йили Қозоғистон 43 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди

12 Январь 14:19
Баҳам кўринг:
Ўтган йили Қозоғистон 43 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон 2020 йилда 43 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов Ҳукумат мажлисида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2020 йилнинг 11 ойида ташқи савдо айланмаси 77,7 миллиард долларни, шу жумладан экспорт 43,4 миллиард долларни ташкил этди. Қозоғистон маҳсулотларининг 3000дан ортиқ тайёр ва қайта ишланган турлари 117 мамлакатга экспорт қилинди», - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, импорт 34,4 миллиард долларни ташкил этди.

«Шундай қилиб, 9 миллиард долларлик ижобий савдо баланси таъминланди», - деди Руслан Даленов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив