Ўтган йили Қозоғистон 21,7 миллиард долларлик хом ашё бўлмаган товарларни экспорт қилди

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Савдо ва интеграция вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида вазир Серик Жуманғарин ўтган йили амалга оширилган ишлар натижаларини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йилнинг 10 ойи якунларига кўра, хомашё бўлмаган товарлар экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 34,8 фоизга ўсиб, 21,7 миллиард долларга етди. 2021 йилда унинг ҳажми 16,1 миллиард долларни ташкил этди. Бундан ташқари, 9 ойда экспорт хизматлари 31 фоизга ошиб, 5,5 миллиард долларни ташкил қилди», — деди вазир.

Унга кўра, жорий йилда Қозоғистон Республикасининг «Экспорт-кредит агентлиги тўғрисида»ги қонунини қабул қилиш ва экспорт савдосини молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

«Шунингдек, биз экспортчиларни фаол қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича тегишли чораларни кўрамиз. Комплекс ишлар асосида 2025 йилгача Қозоғистоннинг хомаш( бўлмаган товарлари экспорти ҳажмини 41 миллиард долларга етказиш режалаштирилган», — дея хулоса қилди Серик Жумангарин.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар