Ўтган йили ер қаърини фойдаланишга йўналтирилган сармоя миқдори 7,7 трлн тенгени ташкил этди

None
ASTANА. Каzinform – ҚР Энергетика вазири ўринбосари Асхат Хасенов углеводородлар соҳасида ер қаърини фойдаланишга жалб қилинган инвестициялар ҳақида гапирди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

«Бугунги кунда 276 та углеводород бўйича шартномалар мавжуд. Улардан 9 таси маҳсулот тақсимоти, 137 таси қидирув ишларига оид, 130 таси эса маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича», — деди А. Ҳасенов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, 2022 йилда ер қаъридан фойдаланишга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 7,7 триллион тенгега етди. Уларнинг 2,8 триллион тенгеси фойдали қазилмаларни қазиб олиш, 135,7 миллиард тенге эса геология-қидирув ишлари учун жалб қилинди. Шу билан бирга, қолган 4,7 триллион тенге харажатлар, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқаролар малакасини ошириш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига тегишли.

– Шу муносабат билан ўтган йили геология-қидирув ишларига инвестициялар оқимининг ижобий тенденцияси кузатилди, – деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар