Ўтган йили атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқариш кўрсатгичи 1,4 фоиз камайди
4 Июль 12:38

Ўтган йили атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқариш кўрсатгичи 1,4 фоиз камайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон атмосферасига чиқарилаётган зарарли моддаларнинг ярмидан кўпи Павлодар ва Қарағанди вилоятлари корхоналарига тегишли, деб хабар беради Kazinform мухбири Energyprom.kz сайтига таяниб.

«2021 йилда барча стационар манбалардан чиқарилган ифлослантирувчи моддаларнинг умумий ҳажми 34,3 миллион тоннани ташкил этди. Ушбу ҳажмнинг 31,9 миллион тоннаси ёки 93 фоизи филтрланиб, зарарсизлантирилди. Яъни, 2021 йилда Қозоғистон атмосферасини 2,4 миллион тонна чиқиндилар ифлослантирди. Бу 2020 йилга нисбатан 1,4 фоизга кам», — деб ёзади манба.

Energyprom.kz таҳлилига кўра, ҳавога чиқадиган ифлослантирувчи моддаларнинг ярмидан кўпи Павлодар ва Қарағанди вилоятлари корхоналарига тегишли.

«Павлодар вилоятида 736,2 минг тонна, Қарағанди вилоятида 569,7 минг тонна ифлослантирувчи моддалар атмосферага чиқарилди. Шунингдек, Атирау (160,3 минг тонна), Қостанай (137,9 минг тонна), Ақтўбе (137,4 минг тонна) ва Шарқий Қозоғистон (128,1 минг тонна) вилоятларида чиқиндилар миқдори катта», — дейилади материалда.

Саноат бўйича ҳавога чиқариладиган 2,4 миллион моддаларнинг 2,1 миллион тоннаси саноатга тегишли. Улар орасида иссиқлик ва энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ифлосланиш индекси жуда катта – 945,2 минг тонна. Кейинги ўринда қайта ишлаш саноати – 728,1 минг тонна. Учинчи ўринда тоғ-кон саноати – 356,6 минг тонна.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив