Ўтган йили Астана бюджетига 937 миллиард тенге тушди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳар молия бошқармаси бошлиғи Алиби Жумаев пойтахтнинг 2022 йилги бюджети ижроси тўғрисида ахборот берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг таъкидлашича, ўтган йили Астана шаҳар бюджетига 937 миллиард 646 миллион тенге тушди ёки 30 миллиард 153 миллион тенге тушуми ортиғи билан бажарилган.

«Хусусий даромадларнинг умумий миқдори 898 миллиард 608 миллион тенгени ташкил этди ёки 103,8 фоизга бажарилди. Улардан солиқ тушумлари 556 миллиард 603 миллион тенге ёки 29 миллиард 461 миллион тенге кўп тушган. Солиқдан ташқари тушумлар бўйича 19 миллиард 576 миллион тенге ёки 114,8 фоиз кўрсаткич мавжуд бўлиб, қўшимча 2 миллиард 520 миллион тенге тушган», — деди А. Жумаев.

Шу билан бирга, Астана шаҳар бюджетининг 2022 йилдаги харажатлари 954 миллиард 309 миллион тенге ёки 98,3 фоизни ташкил этди.

«Жами харажатларнинг 1,6 фоизи ўзлаштирилмаган. Ўзлаштирилмаган маблағлар умумий ҳажмининг 41,9 фоизи – Транспорт ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш бошқармасига, 33,33 фоизи қурилиш бошқармасига, 12,7 фоизи ёқилғи-энергетика комплекси ва коммунал хўжалик бошқармасига, 4,4 фоизи таълим бўлимига, 1,7 фоизи бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармасига тегишли. Қолган сарфланмаган маблағлар бошқа бўлимларда кузатилган», - деди Алиби Жумаев.

Бюджет маблағларининг ўзлаштирилмаслигининг асосий сабабларидан бири қурилиш материаллари нархининг ошиши ва лойиҳа-смета ҳужжатларига тузатишлар киритилгани бўлди.

«Бундан ташқари, 2022 йилги республика бюджети ҳам аниқланди. Бу маблағларни бошқа лойиҳаларга қайта тақсимлашга имкон бермади», - деб тушунтирди Молия бошқармаси бошлиғи.

Сўнгги хабарлар