Ўтган йилда Қозоғистонда ижтимоий харажатлар 910 миллиард тенгега ошди
8 Июнь 17:38

Ўтган йилда Қозоғистонда ижтимоий харажатлар 910 миллиард тенгега ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган йили ижтимоий харажатлар 2020 йилга нисбатан 910 миллиард тенгега ошган. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев Парламент Мажилисининг ялпи мажлисида 2021 йилги республика бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилда республика бюджети ижроси коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари шароитида амалга оширилди. Бироқ, 2020 йилга нисбатан тадбиркорлик фаоллигининг жонланиши кузатилди. Умуман олганда, ЯИМ ўсиши 4 фоизни ташкил этди. Иқтисодиётнинг барча муҳим тармоқларида ижобий натижаларга эришилди. Шундай қилиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,8 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 7,6 фоизга, транспорт ва савдо ҳажми мос равишда 3,6 фоизга ва 9,2 фоизга ошди. Глобал пандемиядан кейин талабнинг тикланиши ва ишлаб чиқариш ва логистика занжирларининг узилиши доирасида товарлар ва хизматлар нархининг кескин ўсиши кузатилди«, - деди Ерулан Жамаубаев.

Унинг эслатишича, 2021 йил охирида инфляция даражаси 8,4 фоизни ташкил қилган.

«Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 3,5 фоизга ошди. Ишсизлик даражаси 4,9 фоизни ташкил этди», - деди вазир.

Ерулан Жамубаев республика бюджети ижросига изоҳ бериб ўтди.

«Даромадлар 100,8 фоизга бажарилиб, 12,7 триллион тенгени ташкил этди. Ҳаражатлар 99,2 фоизга ўзлаштирилиб, 15,2 трлн. Ижтимоий харажатлар 2020 йилга нисбатан 910 миллиард тенгега ошиб, 7,5 триллион тенгени ташкил қилди. Бу жами давлат бюджетининг 50 фоизини ташкил этди», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Янгиликлар

Архив