Ўтган йилда Қозоғистонда 138 миллион туп дарахт экилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Ўтган йили Қозоғистонда 66 минг гектар майдонга 138 миллион дарахт экилди. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Вазирнинг сўзларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш мақсадида «Яшил Қозоғистон» миллий лойиҳаси бўйича 3 та кўрсаткич ва 8 та чора-тадбирлар қабул қилинган. Давлат раҳбарининг фармойиши билан Улитау тоғ-дашт массивининг экотизимини тиклаш ва сақлаш мақсадида 58,9 минг гектар майдонга эга «Улитау» миллий боғи ташкил этилди.

«Давлат раҳбарининг 2 миллиард туп дарахт экиш бўйича фармойиши билан вилоят ҳокимликлари томонидан ўрмонларни қайта тиклаш бўйича комплекс режалар тасдиқланиб, интерактив харита тайёрланиб, зарур жиҳоз ва асбоб-ускуналар харид қилинди. Ўтган йили режадаги 44,3 минг гектар ўрнига 66 минг гектар майдонга 138 миллион туп дарахт экилди. Жорий йилда баҳорги экиш даврида режалаштирилган 66,9 минг гектар майдоннинг 39 минг гектарига 106,4 миллион туп дарахт экилди. Ўрмон экинлари бўйича асосий иш ҳажмини куз мавсумида якунлаш режалаштирилган»

, — деди С.Брекешев Ҳукумат йиғилишида.

Шу билан бирга, Оролбўйининг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида ўтган йили 100 минг гектарга саксовул экилган бўлса, жорий йилда 250 минг гектар майдонга экиш режалаштирилган. Жорий йилнинг баҳорида 12 минг гектарга саксовул экалган бўлса, қолган 238 минг гектарга эса кузги мавсумда экиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар