Ўтган суткада Қозоғистонда 59 киши коронавирус юқтирган, 104 нафари соғайиб кетган

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 59 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг Telegram-каналига таяниб.

Ҳудудлар бўйича: Астана шаҳрида – 9 та, Алмати шаҳрида – 8 та, Чимкент шаҳрида – 1 та, Ақмола вилоятида – 12 та, Алмати вилоятида – 2 та, Жетису вилоятида – 1 та, Атирау вилоятида – 1 та, Шарқий Қозоғистон вилоятида – 1 та, Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 2 та, Қарағанди вилоятида – 6 та, Улитау вилоятида – 3 та, Қостанай вилоятида – 6 та, Павлодар вилоятида – 2 та, Шимолий Қозоғистон вилоятида – 5 та аниқланди.

Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери Қозоғистонда жами 1 393 779 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Ўтган суткада 104 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 1 379 096 нафарга етди.


Сўнгги хабарлар