Ўтган бир кунда Қозоғистонда 42 кишида коронавирус аниқланди
23 Июнь 10:21

Ўтган бир кунда Қозоғистонда 42 кишида коронавирус аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 42 киши коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб.

Ҳудудлар бўйича: Нур-Султан шаҳрида – 16 та, Алмати шаҳрида – 20 та, Чимкент шаҳрида – 2 та, Ақмола вилоятида – 1 та, Ақтўбе вилоятида – 1 та, Қарағанди вилоятида – 1 та, Қостанай вилоятида - 1 та.

Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери Қозоғистонда жами коронавирусга чалинганлар сони 1 306 056 нафарга етди.

Ўтган суткада 14 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 1 292 194 нафарга етди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив