Ўтган бир кунда Қозоғистонда 42 киши коронавирус юқтирган - вазирлик

Фото:
ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

15 ноябр ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 728 киши даволанмоқда. 573 нафари коронавирус (КВИ+) ва 155 нафари коронавирусли пневмония (КВИ-). 89 нафар бемор касалхонага ётқизилган, 639 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:

- 8 киши оғир аҳволда;

- 2 киши ўта оғир аҳволда;

- 2 киши ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.

Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган кун давомида яна 42 кишида коронавирус аниқланган. Пневмония ҳолатлари кузатилмаган.

Сўнгги хабарлар