Ўтган ҳафта давомида Нур-Султан шаҳрида коронавирус юқтириш даражаси 43 фоизга ўсди

None
None
NUR-SULTAN.Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов раислигида Қозоғистонда Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой иштирок этган Қозоғистон ҳудудида COVID-19 тарқалишига йўл қўмаслик бўйича идоралараро комиссиянинг кўчма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Нур-Султандаги эпидемиологик вазият кўриб чиқилди.

Бугунги кунда Нур-Султандаги эпидемиологик вазият ноқулай бўлиб қолмоқда: сўнгги бир ҳафта ичида КВИ билан касалланиш даражасининг ўсиши 43 фоизни ташкил этди, тўшак-ўрин юкламасининг кўпайиши ва даволанишга ётқизилган беморлар сонининг ошиши кузатилмоқда.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти томонидан шаҳар тиббиёт муассасаларининг эпидемияга қарши режимининг бузилишини, КВИ билан касалланган беморларга вақтида ва паст сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини, шунингдек, мониторинг гуруҳлари фаолиятининг заифлашишини, аҳолини эмлаш ишларининг етарли даражада эмаслигини таъкидланди.

Май ойида пойтахтда аҳолини КВИга қарши эмлаш даражаси апрел ойига нисбатан 50 фоизга камайди.

Белгиланган барча камчиликлар тўғрисида Ерали Тоғжанов Нур-Султан шаҳри ҳокимлигига бир ҳафта ичида эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича қатъий чоралар кўришни топширди.


Сўнгги хабарлар