Тезкор Интернетдан фойдаланувчилар сони Қозоғистонда йил охиригача 99,3%га етади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги жорий йилда Қозоғистондаги 6 441 та овулнинг 5 163 таси Интернетга уланишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда юртимизда 118 та шаҳар (11 миллионга яқин аҳоли) ва 4 235 та овул аҳоли пунктлари (7 миллион киши) кенг полосали Интернетга уланиш имкониятига эга. Яъни, аҳолининг 96 фоизи тезкор Интернет билан таъминланган. 2020 йил охирига қадар, аҳолиси 250 ва ундан ортиқ кишидан иборат бўлган овулларда 3G/4G мобиль тармоқларини қуриш лойиҳаси доирасида 928 та қишлоқда истиқомат қиладиган 600 мингдан ортиқ одам (умумий аҳолининг 3,3%и) Интернет тармоғига уланади», - дейилади вазирлик хабарида.

Ушбу лойиҳа доирасида 6 341 та овулнинг 5 163 таси Интернетга уланади. Умуман олганда, 2020 йил охирига келиб 3G ва 4G мобиль тармоқларини қуриш орқали Интернет билан қамраб олинган аҳолининг улуши 99,3% ни ташкил этади.

Вазирлик маълумотларига кўра, бугунги кунда телекоммуникация соҳасини ривожлантиришдаги асосий вазифалардан бири бу Қозоғистоннинг овул жойлари аҳолисини кенг полосали Интернет билан таъминлаш.

«Халқаро электр алоқа иттифоқининг методологиясига кўра, «кенг полосали Интернет« тушунчаси 256 кбит/с ёки ундан юқори тезликда Интернетдан фойдаланишни англатади. Қозоғистонда кенг полосали Интернет симли (ADSL – 10 мбит/с, FTTН – 100 мбит/с) ва симсиз (3G – 7,2 мбит/с, 4G – 100 мб/с) технологиялари орқали таъминланади. Ҳозирда 50 ва ундан ортиқ киши истиқомат қиладиган овул аҳоли пунктлари CDMA технологияси бўйича 512 кбит/с тезликда Интернетга уланиш имкониятига эга. Бироқ, ушбу тезлик даражаси овул аҳолиси эҳтиёжларига жавоб бермайди. Шу муносабат билан вазирлик овул жойларда рақамли тенгсизликнинг олдини олиш учун қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги яқинда бу йил Интернетга уланадиган 928 та овулнинг рўйхатини эълон қилганди.
Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар