Тез орада Алматида яна иккита метро бекати ишга тушади

None
None
ALMATY. Кazinform - Яқин кунларда Алматида иккита метро бекати — «Сариарқа» ва «Бауржан Момишули» ишга туширилади, дея хабар беради Кazinform мухбири шаҳар маслаҳати матбуот хизматига таяниб.

«Янги йил байрами арафасида Алмати шаҳридаги Т.Рисқулов шоҳ кўчаси ва Емцов кўчаси кесишган жойда чорраҳа очилди. Абай проспекти бўйлаб Б. Момишули кўчасидан Алатау кўчасигача, сўнгра шаҳарнинг ғарбий чегарасигача бўлган йўл фойдаланишга топширилди. Яқин кунларда иккита метро бекати: «Сариарқа» ва «Б. Момишули «, - деб хабар берди шаҳар маслаҳати матбуот хизмати.

Алмата шаҳар кенгаши котиби Станислав Канкуров матбуот хизматига маълум қилишича, Кичик Алмати дарёси бўйлаб пиёдалар зонаси ва Тиксай дарёси канали реконструкция қилинган.

Шунингдек, Есентай дарёси бўйида шаҳар аҳолиси учун дам олиш маскани қуриш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар