Теннис: Осиё чемпионати ярим финалида Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари куч синашади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - «Даулет» теннис марказида ўтказилаётган 12 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати (ITF Asian 12 & Under Теаm Championships 2021) ярим финалида Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари куч синашади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, ярим финалнинг гуруҳ босқичида қозоғистонлик қизлар ҳам, ўғил болалар ҳам биринчи ўринни эгаллади.

Таиландларга ютқазиб қўйган йигитлар Иорданияга қарши ўйнашга шай бўлишди.

Дастлаб марказий кортда ўйнаган Мадияр Тағибеков Шатара Талял билан беллашувда дарров ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Рақибига атиги бир ўйин берган Мадияр яққол устунлик кўрсатди.

Биринчи сетда Ярослав Пшеничний ва Жабер Aмир ўртасидаги баҳсда қозоғистонлик теннисчи тай-брекда ғалаба қозонди. Иккинчи сетда Ярославга имконият қолдирмади - 6:0.

Жуфтлик баҳсларида ҳам Ж.Пшеничний ва М.Тағибеков рақибларини 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этишди.


Қизлар ўртасидаги баҳсда қозоғистонликлар ҳиндистонликлар билан куч синашди. Aввалига Эвелина Балаганская Майе Реватхига ютқазди - 6:7, 4:6. Aммо Ева Коришева Ҳариташри Векатешдан устун келди ва ҳисобни тенглаштирди - 6:2, 6:4. Охирги баҳсда Сабина Шуҳратова ва Е.Коришева Ревати ва Векатешни 6:2, 6:4 ҳисобида мағлуб этишди.

Шундай қилиб, ўз гуруҳларида энг яхши натижага эришган қозоғистонлик ўғил-қизлар финалга чиқиш учун Ўзбекистон терма жамоаси билан куч синашади.


Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар